Линклар

Гримсвотн вулқони Европа ҳаво қатновини тўхтатмоқда


Исландиядаги Гримствонт вулқони.

Исландиядаги Гримствонт вулқони.


Чоршанба куни Исландиядаги Гримсвотн вулқони туфайли ҳавога тарқалаётган чанг оқибатида Берлин, Гамбург ва Бремен аэропортлари вақтинча ёпилди.

Гримсвотн вулқонидан тарқалаётган чанг-тўзон туфайли Европа шимолида 700 дан зиёд авиапарвоз бекор қилинди.

Вулқон тўзони Шимолий Ирландия, Шотландия ва Скандинавия давлатлари узра тарқалган.

Мутахассисларга кўра, вулқон тўзони жанубга қараб жилмоқда, бироқ шанба куни уйғонган вулқон ҳаво қатновларини ўтган йилдагидай узоқ муддатга тўхтатиб қўймайди.

Ўтган йили Исландияда бошқа бир вулқон уйғониши оқибатида ҳаво қатновлари бир неча кунга тўхтаб қолган, авиаширкатлар бир неча миллиард долларлик зарар кўрган эди.
XS
SM
MD
LG