Линклар

Суд ҳукмига кўра, темир йўлда қўпорувчилик қилишга ҳаракат қилганликда айбланган гуруҳ аъзолари 7 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилинди.

Бу ҳақда Интерфакс агентлиги Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идораларидаги манбага таяниб хабар қилди.

Агентлик хабарига кўра, қўпорувчилар гуруҳи 2010 йилнинг баҳорида мамлакатдаги темир йўллардан бирида қўпорувчилик ҳаракатини амалга ошираётган пайти қўлга олинган.

Тергов жараёнида аниқланишича, ушбу гуруҳ аъзолари темир йўл рельсларини ўғирлаш оқибатида поезд ҳалокатини келтириб чиқаришни режалаштирганлар.

Ҳозирда гуруҳ аъзоларидан бирига нисбатан қидирув эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG