Линклар


Қўқон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари Рашид Нурматов пора олганликда айбдор деб топилиб, суд ҳукмига кўра, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Gorizont.uz сайти маълумотига кўра, Рашид Нурматов ўтган йил ноябр ойида 300 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

Тергов жараёнида аниқланишича, Қўқон шаҳар ҳокимининг иқтисодий-ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари бўлган Рашид Нурматов “Асака” банкининг Қўқон шаҳар бўлими раҳбаридан ҳар ойда 300 АҚШ доллари беришни талаб қилган.

Суд ҳукмига кўра Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) бўйича айбдор деб топилган Рашид Нурматовнинг қамоқдан озод бўлганидан сўнг уч йил давомида раҳбар лавозимларида ишлаши ҳам тақиқланди.
XS
SM
MD
LG