Линклар

Грузияда ҳукуматга қарши намойиш давом этмоқда


Намойишчилар Саакашвили истеъфосини талаб қилмоқда.

Намойишчилар Саакашвили истеъфосини талаб қилмоқда.

Тбилисида 2000 га яқин мухолифат тарафдорлари норозилик намойишида иштирок этаяпти.

Мухолифат тарафдорлари шаҳарнинг “Озодлик” майдони томонга юриш қилиб¸ у ерда президент Михаил Саакашвили истеъфоси талаб қилиб намойиш ўтказиш режалаштирилган.

Мухолифат етакчиларидан бири Нино Буржанадзенинг журналистларга айтишича, сўнгги кунларда Грузияда ўнлаб мухолифат фаоллари ҳибсга олинган ва бугун бир мухолифатчи калтакланган.

Президент Михаил Саакашвили истеъфоси талаб қилинаётган норозилик акциялари Грузияда 21 майдан бери давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG