Линклар

АҚШ ва Буюк Британия демократик ислоҳотларни хоҳлаётган араб давлатларини иқтисодий ва сиёсий томондан қўллашга тайёрдирлар.

Бу ҳақда Лондонда АҚШ президенти Барак Обама билан Британия Бош вазири Дэвид Камерон сўзлашувларидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Обама ва Камерон ўртасидаги сўзлашувларда Ливия, Сурия, Яман, Афғонистон ва Яқин Шарқдаги вазият муҳокама қилинди.

Обама ва Камерон Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийни истеъфога кетишга чақирдилар.

Шунингдек, Обама яна бир бор Исроил ва Фаластиннинг боши берк кўчага кириб қолган муносабатларини тиклаш учун жиддий ҳаракат қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG