Линклар

Тбилисида митингни сув ва газ билан тарқатдилар


Тбилисида полициянинг махсус кучлари Грузия парламенти биноси олдида норозилик акцияси ўтказаётган юзлаб намойишчини тарқатиш учун сув пуркагичларни ишга солди, ёш оқизувчи газ қўллади.

Воқеа бугун ярим тундан ўтганда юз берди. Reuters агентлиги мухбири полиция ходими бир намойишчини тўқмоқ билан савалаётганини кўрганини хабар қилди.

Баъзи намойишчиларнинг юзлари қонга беланган.
Хабарларга қараганда, мухолифатчилар бир неча ўн намойишчи қўлга олинганини айтган.

Грузия расмийларидан олинган маълумотга кўра, бир неча киши қўлга олинган, камида 18 полиция ходими яраланган.
XS
SM
MD
LG