Линклар

Миср Ғазо чегарасини очади


Миср шанба, 27 майдан бошлаб Ғазо минтақаси билан чегарадаги Рафаҳ назорат-ўтказиш масканини очишга қарор қилди.

Мисрнинг Мена давлат ахборот агентлиги хабарига қараганда, чегара маскани жума ва байрам кунларидан ташқари ҳар куни эрталаб 9 дан кечки 9 гача очиқ бўлади.

Белгиланган тартибга кўра ёши 18 гача ва 40 дан катта бўлган фаластинликлар чегарадан визасиз ўтиши мумкин.

Миср муваққат ҳукуматининг бу қарори, хабарларга қараганда, Ғазони блокадада ушлаб туришни бу ҳудудга қурол-аслаҳа кириб келишининг олдини олиш мақсади билан изоҳлаб келаётган Исроилнинг ғашини келтирмоқда.
XS
SM
MD
LG