Линклар

logo-print

Обама Қаддафийни истеъфо беришга чақирди


АҚШ президенти Барак Обаманинг фикрича, Хитой, Ҳиндистон ва Бразилиядай давлатларнинг иқтисодиёти гуркираб ўсаётгани Европа ва АҚШнинг ўз мавқеларини бой берди, дегани эмас.

Бу фикрни Обама Буюк Британияга қилган давлат ташрифининг иккинчи кунида, Британия парламенти палаталари қўшма мажлисида қилган чиқиши чоғида билдирди.

Чоршанба куни, шунингдек, Барак Обама Британия бош вазири Дэвид Кэмерон билан ҳам сўзлашувлар ўтказди ва учрашувдан кейин иккала раҳбар демократик ислоҳотлар ўтказиш истагида бўлган араб давлатларига кўмак кўрсатишга тайёр эканликлари тўғрисида баёнот берди.

Обама ва Кэмерон яна бир бор Ливия лидери Муаммар Қаддафийни истеъфо беришга чақирди, Исроил – Фаластин тинчлик музокараларининг давом эттириш ҳамда Афғонистондаги миллий ярашув жараёнига мўътадил толибларни жалб этиш тарафдори эканликларини билдирдилар.
XS
SM
MD
LG