Линклар

Жаҳон қозоқлари қурултойи очилди


Остона шаҳрида иш бошлаган Жаҳон қозоқлари IV қурултойи Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг қутлов нутқи билан очилди.

Жаҳон қозоқлари қурултойи илк бор 1992 йили чақирилган эди. Ўшандан бери бу анжуман ҳар 5 йилда бир марта ўтказилади.

Икки кун давом этадиган IV қурултойда дунёнинг 35 мамлакатида яшаётган қозоқлар вакиллари қатнашмоқда.

Жаҳон қозоқлари қурултойига ўхшаш анжуман 1992 йили Тошкентда ҳам ўтказилган эди.

Ислом Каримовнинг собиқ қудаси, америкалик тадбиркор Абдурауф Мақсудийнинг ташаббуси билан уюштирилган Жаҳон ўзбеклари қурултойида Ўзбекистон президенти шахсан қатнашган эди.

Жаҳон ўзбеклари қурултойи ўтказилмай қўйилгани сабаблари маълум эмас.
XS
SM
MD
LG