Линклар

Боткендаги цех ўғирланган ўзбек газида ишлаяпти


Қирғизистоннинг Боткен вилоят давлат маъмурияти бошлиғи – губернатор Арзибек Бурканов хусусий мулки - ғишт ишлаб чиқариш цехини ишлатишда Ўзбекистонга қарашли газ қувуридан ўғринча олинаётган газдан фойдаланмоқда.

Бу ҳақда хабар қилган Ҳаракат. net сайтига кўра, Боткен вилояти ҳокимига қарашли ҳафтасига 60 мингта пишиқ ғишт ишлаб чиқаридаган цех жорий йилнинг 18 апрелида ишга туширилган.

Цех эҳтиёжи учун керакли табиий газ “Риштон-Чўнғара” газ қувуридан ғайриқонуний олинмоқда.
“Қирғизгаз” ҳиссадорлик жамияти бош директори ўринбосари Абдимажит Маматисаев 24 май куни берган баёнотга қараганда, “Қирғизгаз”нинг Ўзбекистондан қарзи 1 миллион долларга етган.
Айни пайтда Қирғизистон Ўзбекистондан газ омбори ва нефт конларини қайтариб олмоқчи.

Қирғизистон парламенти ўзининг жорий ой иккинчи ўн кунлигида “Боткен вилояти ҳудудида жойлашган ва “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг ширкати томонидан эксплуатация қилинаётган Шимолий Сўх ерости газ омбори ҳамда Шимолий Сўх ва Чўнғара-Ғалча газ-нефть конларини Қирғизистон юрисдикциясига қайтариш тўғрисида“ги қарор лойиҳасини қабул қилган эди.
XS
SM
MD
LG