Линклар

Киммо Килюненга Қирғизистонга кириш тақиқланди


Ўш қирғинини ўрганиш бўйича халқаро комиссия раҳбари Киммо Килюнен

Ўш қирғинини ўрганиш бўйича халқаро комиссия раҳбари Киммо Килюнен

Қирғиз парламенти 26 май куни Ўш қирғинини ўрганиш бўйича халқаро комиссия раҳбари Киммо Килюненнинг Қирғизистонга келиши, яшаши ва фаолият юритишини таъқиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Парламент қарорида айтилишича, “Киммо Килюнен раҳбарлигидаги комиссия ҳисоботи Қирғизистон ҳудудида ва халқаро қонунчиликда юридик кучга эга эмас ҳамда Қирғизистон миллий хавфсизлиги учун таҳдид туғдиради”.

Парламент, шунингдек, Қирғизистон ҳукуматига дипломатик ваколатхоналар орқали Киммо Килюнен раҳбарлигидаги комиссия тайёрлаган ҳисоботга қарама-қарши бўлган холис ва ҳақиқий ахборотни хориж давлатларига тарқатиш вазифасини юклади.

Мазкур қарор парламент йиғинида қатнашган 96 депутатдан 95 нафари томонидан қўлланди.

Бундан аввалроқ АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Памелла Спратлен ўз мамлакати Ўш қирғинини ўрганиш бўйича халқаро комиссия ҳисоботини адолатли ва холис деб билиши ҳақида баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG