Линклар

Грузия пойтахти Тбилисида пайшанбага ўтар кечаси намойишчиларни тарқатиш пайтида икки одам қурбон бўлди, қирққа яқин одам жароҳатланди.

Президент Михаил Саакашвили истеъфосини талаб этаётган юзлаб намойишчиларни Тбилиси марказидан тарқатиш учун полиция кўздан ёш чиқазувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланди.

Грузия ички ишлар вазирлигига кўра, намойиш ташкилотчиларини катта тезликда майдондан олиб чиқиб кетаётган машиналар икки киши, жумладан бир полиция ходимини босиб кетган.

Грузия мухолифати етакчиси Нона Гаприндашвили намойишга чиққан ўнлаб одам хибсга олинганини айтди.
XS
SM
MD
LG