Линклар

НАТО кучлари ўтган тун давомида Ливия пойтахти Триполини ҳаводан ўққа тутди.

Ливиянинг "Ал-Жамаҳирия" давлат телевидениеси шаҳардаги бир мактаб НАТО ҳужумларига учрагани, фуқаролар орасида кўплаб талафотлар бўлгани ҳақида хабар қилди, лекин бу борада аниқ рақамларни келтирмади.

АҚШ Президенти Барак Обама кеча Британияга сафари давомида қилган маърузасида Ливия лидери Муаммар Қаддафийни ҳокимиятдан кетишга чақирди.

Бугун Францияда очилажак Катта саккизлик давлатлари саммитида ҳам Ливия бўҳрони марказий мавзулардан бири бўлиши кутиляпти.
XS
SM
MD
LG