Линклар

Франциянинг Довил шаҳрида бугун очилажак Катта саккизлик саммитида узоқ йиллик диктаторлик режимларни ағдариб, инқилобий ўзгаришларни бошдан кечираётган Тунис ва Мисрга бир неча миллиард доллар ажратиш таклифи мухокама этилади.

Шунингдек, Халқаро валюта жамғармасига янги раҳбарни сайлаш масаласи ҳам саммит кун тартибига киритилган.

Доминик Стросс-Кан жинсий зўравонлик айбловлари ортидан ХВЖга раҳбарлик лавозимидан истеъфо берган эди.

Кеча Франция Молия вазири Кристин Лагард ХВЖ раҳбарлиги лавозимига номзодини илгари сурди.
XS
SM
MD
LG