Линклар

АҚШнинг болалар кийими ишлаб чиқарувчи Gymboree ширкати ўзбек пахтасини сотиб олишдан воз кечганини эълон қилди.

АҚШ ва Канадада 600дан ортиқ дўконга эга ширкат бу қарордан мақсад Ўзбекистон ҳукуматини пахта ҳосилини йиғиб олишда мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланмасликка кўндиришдир, дейилади ширкат вэб саҳифасида эълон қилинган баёнотда.

Ўтган йиллар давомида қатор Ғарб ширкатлари, жумладан "Tesco", "Marks & Spenсer" каби йирик ширкатлар ҳам мажбурий бола меҳнатидан фойдаланилгани боис ўзбек пахтасини бойкот қилиб келишади. Ўзбекистонда ҳар куз мавсумида юз минглаб болалалар мажбурий пахта йиғим-теримига жалб этилади.

Пахта экспорти бўйича дунёда учинчи ўринда турадиган Ўзбекистон пахта савдосидан йилига бир миллиард АҚШ долларидан ортиқ фойда олиши тахмин қилинади.

Ўтган мавсумда жаҳон бозорида пахта нархи қарийб икки ярим баробарга ошди.
XS
SM
MD
LG