Линклар

logo-print
Кеча Москвада пичоқлаб ўлдирилган Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган.

Россияда чиқадиган “Москвовский комсомолец” нашри хабарига кўра, топилган жасад текширилиб, унинг Москвага шу йил 17 май куни ишлагани келган 23 яшар ўзбекистонлик У. Т. Бекназаровга тегишли экани аниқланган.

Жасадда кўплаб пичоқ зарби излари бўлган. Москва милицияси мазкур холат юзасидан жиноят иши очди.

2011 йилдан буён Россия матбуоти Москвада камида олти нафар ўзбекистонлик ўлдирилгани ҳақида хабар қилди.
XS
SM
MD
LG