Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:43

Килюнен: Мен Ўзбекистондан пора олган эмасман


Ўш қирғинини ўрганиш бўйича халқаро комиссия раиси Киммо Килюнен қирғиз депутатларининг пора ҳақидаги иддаоларини ҳазилнамо гап сифатида қабул қилганини айтади.
Ўш қирғинини ўрганиш бўйича халқаро комиссия раиси Киммо Килюнен қирғиз депутатларининг пора ҳақидаги иддаоларини ҳазилнамо гап сифатида қабул қилганини айтади.

Ўш қирғинини ўрганиш бўйича халқаро комиссия раиси Киммо Килюнен айрим қирғиз депутатлари иддаосига шундай жавоб қайтарди.


Ўш қирғинини ўрганиш бўйича парламент махсус комиссияси ҳисоботи матни 25 май куни эълон қилинди, бироқ депутатлар бу ҳисоботни ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилишни келиша олмагани учун ҳисобот муҳокамаси 2 июнга қолдирилди.

Парламент мажлисида 25 депутатдан иборат парламент комиссияси аъзолари ҳисобот юзасидан учта хулосага эга эканликлари, хулоса муаллифлари ҳам бир-бирлари билан якдил фикрга кела олмаётгани маълум бўлди. Шунинг учун ҳам парламент комиссия аъзоларига 2 июнгаяча бир тўхтамга келиш топшириғини берди.

Шундан сўнг Ўш қирғинини ўрганиш бўйича халқаро комиссиянинг 3 май куни эълон қилинган ҳисоботи депутатлар танқидига нишон бўлди. Сўзга чиққан барча депутатлар халқаро комиссия раҳбари Киммо Килюненни нохолисликда айблашди, депутат Қанибек Иманалиев эса ҳатто “Киммо Килюнен халқаро комиссия ҳисоботида қирғизларни вахший қилиб кўрсатиш учун ўзбеклардан катта миқдорда пора олган, Киммо Килюнен ўз мамлакатида жуда катта коррупционер сифатида шуҳрат қозонган”, деб иддао қилди.

Депутат Исмоил Исақов эса халқаро комиссия ҳисоботини Қирғизистон миллий хавфсизлигига таҳдид, дея баҳолади.

- Бу ҳисобот миллий хавфсизликка таҳдид солувчи, миллатлараро низони кучайтирувчи, айирмачилик кайфиятларини пайдо қилувчи ҳужжат бўлиб қолди, - деди Исмоил Исақов.

Бироқ президентнинг парламентдаги вакили Азимбек Бекназаров халқаро комиссиянинг Ўш воқеаларини ўрганиши Қирғизистон учун фойдали бўлди, деб билдирди:

- Халқаро комиссиянинг ёмон томонларини ҳозир кўпроқ эслаяпмиз. Бироқ бу комиссия келиб, воқеани ўрганиб, Қирғизистонда геноцид бўлган эмас, ҳарбий жиноят бўлган эмас, деган қарорини чиқарди. Бунгача эса дунё ахборот воситаларида Қирғизистонда геноцид бўлди, деган маълумот тарқатилаётган эди. Тўғри, комиссия Ўшда инсониятга қарши жиноят содир этилди, деган хулосага келган. Бироқ Қирғизистон ҳукумати бу иддаонинг нотўғри эканини комиссия ҳисоботига берган шарҳларида тўла асосиз эканини исботлаб берди, - деди Азимбек Бекназаров.

Ўш қирғини бўйича парламент комиссияси ҳисоботини муҳокама қилишни кечиктириб, халқаро комиссия ҳаракатларини муҳокама қилишга ўтган қирғиз парламенти 26 июн куни Киммо Килюненни Қирғизистонда номақбул шахс сифатида эълон қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Ўш қирғинини ўрганиш бўйича халқаро комиссия раиси Киммо Килюнен эса қирғиз депутатларининг иддаоларини рад этди ва қирғиз парламенти депутатлари ҳаракатларини “ҳазил бўлса керак” дея муносабат билдирди:

- Бу гапларнинг бирортаси ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди. Мен ҳисобот учун Ўзбекистондан ҳам, бошқалардан ҳам пора олган эмасман, - деди Киммо Килюнен.

Қирғизистон президенти маъмурияти ҳозирча парламент томонидан Киммо Килюненнинг номақбул шахс деб топилиши тўғрисидаги қарорига муносабат билдиргани йўқ. Президент матбуот хизматига кўра, Роза Ўтунбаева яқин кунларда бу воқеага ўз муносабатини билдириши кутилаяпти.
XS
SM
MD
LG