Линклар

Сербия полицияси уруш жиноятларида айбланаётган Ратко Младични ҳибсга олганди.

Сербия Президенти Борис Тадич бу маълумтни тасдиқлади.

Дастлаб "B95" радиоси Сербия Ички ишлар вазирлигидаги манбаъга асосланиб, Младич экани гумонланаётган шахс пайшанба куни қўлга олинганини хабар қилди.

Кейинчалик давлат телевидениеси ўзини Милорад Комадич деб таништирган шахс Младич бўлиб чиққани ҳақида маълум қилди.

Босниялик генерал Ратко Младич Ҳаага трибунали томонидан Югославияда тўқсонинчи йиллардаги уруш даврида жиноятлар содир этганликда гумонланиб қидирилаётган эди.
XS
SM
MD
LG