Линклар

Беларусдаги маҳкама президентликка собиқ номзодлар Миколай Статкевич ва Дмитрий Вусни беш йилдан ортиқ муддатларга озодликдан махрум этди.

Минск суди Статкевичга олти йил, Вусга эса беш ярим йиллик қамоқ жазосини тайинлади.

Шу ой бошларида президент Александр Лукашенканинг асосий рақиби Андрей Санников беш йилга қамалган эди.

2010 йил декарбдаги сайловдан кейинги норозиликлар пайтида ҳибсга олинган мухолифат етакчилари “жамоат тартибини бузганлик”, “оммавий чиқишларни уюштирганлик”да айбандилар.

Ғарб ҳукуматлари суд ҳукмларини сиёсий деб атаб, Лукашенка режимига санкцияларни кучайтирди.
XS
SM
MD
LG