Линклар

logo-print
Ўзбекистонда 10 йилга қамалган журналист ҳимоясига Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси олдида кеча ўтказилган норозилик тадбири ўзбек дипломатлари ғашига теккан кўринади.

Uznews.net нашрига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов ташрифи муносабати билан қабул уюштирган Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси журналист Солижон Абдураҳмонов ҳимояси учун ўтказилаëтган акция иштирокчиларини тарқатишни сўраб, полиция чақирган.

Воқеа жойига етиб келган полиция намойиш мақсадлари билан танишгач унинг қатнашчилари элчихона биносидан 50 метр узоқликда бўлиши кераклигини ва шу шарт билан акцияни давом эттиришлари мумкинлигини айтишган.

58 яшар журналист Солижон Абдураҳмонов 2008 йилда гиёҳванд моддаларни ноқонуний сотиш ва товламачиликда айбланиб¸ 10 йилга озодликдан махрум қилинган эди.
XS
SM
MD
LG