Линклар

Озарбайжонда журналист озодликка чиқди


Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг фармонига биноан журналист Эйнулла Фатуллаев қамоқдан озод қилинди. Журналист билан бир қаторда яна 89 маҳбус авф этилди.

“Реал Озарбайжон” газетасининг бош муҳаррири Эйнулла Фатуллаев туҳматчиликда, террор ҳуружи билан таҳдид қилганликда, миллий низо қўзғашда ва бошқа бир қатор жиноятларни содир этганликда айбланиб 2007 йилнинг октябрида
8 ярим йилга қамалган эди.

2009 йилнинг декабрида эса, Фатуллаев устидан янги иш очилган, бу гал у наркотик моддалар сақлашда айбланган эди.

2010 йилнинг апрелида Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Фатуллаевни зудлик билан озодликка чиқариш ва унга 28 минг евро товон пули тўлаш тўғрисида қарор чиқарган.
XS
SM
MD
LG