Линклар

Бугун Варшава саммити иш бошлайди


Бугун Польша пойтахти Варшавада Марказий ва Жануби-Шарқий Европа давлатлари раҳбарларининг икки кунлик учрашуви бошланади.

Сўнгги 20 йил давомида минтақа мамлакатларини демократиялаштириш тажрибаси ва бу тажрибадан дунёнинг бошқа минтақаларида, жумладан Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада фойдаланиш саммитнинг бош мавзуси бўлади.

Варшава саммитида иштирок этиш таклифини Косово мустақиллигини тан олмаган Сербия ва Руминия президентлари рад этган. Учрашувда Косово президенти Атифата Яхяга қатнашади.

Марказий ва Жануби-Шарқий Европа давлатлари саммитида Польшага ташриф билан келаётган Барак Обама ҳам қатнашади.
XS
SM
MD
LG