Линклар

Саакашвили Россияни айблади


Грузия президенти Михаил Саакашвили Тбилисида пайшанбага ўтар кечаси рўй берган воқеалар пайтида мухолифат ҳаракатларини “Россияда режалаштирилган сценарий”нинг амалга оширилишидир, деб баҳолади.

Пайшанбага ўтар кечаси намойишчиларни тарқатиш пайтида икки одам қурбон бўлди, қирққа яқин одам жароҳатланди.

Саакашвилидан олдин Грузия ташқи ишлар вазири Григол Вашадзе Тбилисида мухолифат намойишини тарқатишда куч қўлланилганини қоралаган Россия ташқи ишлар вазирлигига жавобан Руставели кўчасида ўтказилган акцияни ”режалаштирилган ва молиялаштирилган провокация”, деб баёнот берган эди.

Саакашвилининг истеъфосини талаб қилиб чиққан намойишчиларни тарқатиш пайтида машина уриб кетиши оқибатида икки полиция ходими ҳалок бўлди. Акция иштирокчиларидан бир неча ўн киши икки ойга қамоққа олинди. Қамалганлар орасида мухолифат етакчилари йўқ.

Европа Комиссияси Грузияда сиёсий вазият таранглашганидан пайшанба куни ташвиш билдирди.
XS
SM
MD
LG