Линклар

logo-print

Покистонлик толиблар ҳужумидан 32 киши ҳалок бўлди


Покистоннинг шимоли-ғарбида пайшанба куни амалга оширилган портлашдан, сўнгги маълумотларга кўра, 32 киши ҳалок бўлди, 50 зиёд одам яраланди.

Худкуш шахс мина ўрнатилган машинани Хангу шаҳрида, дўконлар ва маъмурий бинолар олдида портлатиб юборган. Нобуд бўлганлар орасида ҳарбийлар ҳам бор.

Амалга оширилган террористик ҳужум учун масъулиятни покистонлик толиблар ўз зиммасига олди. Уларнинг бу ҳақдаги баёнотида мазкур ҳужум Усама бин Ладин учун қасосдир, дейилган.

“Ал-Қоида” раҳбари 2 май куни Покистонда ўлдирилганидан буён бир неча йирик террор ҳужуми амалга оширилди.
XS
SM
MD
LG