Линклар

Младичнинг қўлга олинганини олқишламоқдалар


Дунёдаги етакчи давлатлар лидерлари ҳарбий жиноятлар содир этганликда гумон қилинаётган Ратко Младичнинг Сербияда қўлга олинишини олқишламоқда ва унинг иши зудлик билан судга оширилишига чақирмоқда.

Президент Барак Обама АҚШ Младичнинг тезлик билан Ҳаага трибуналига топширилишини кутаётганини айтди.

Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар мутасаддиси Кэтрин Эштон ҳам Младич "кечиктирилмай" трибуналга топширилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Франция президенти Николя Саркози Младичнинг қўлга олинишини Сербиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши йўлида қўйган яна бир қадами сифатида баҳолади.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Ратко Младичнинг қўлга олинишини халқаро адолат масаласидаги “тарихий воқеа”дир, деди.
XS
SM
MD
LG