Линклар

logo-print

Младичнинг Ҳаагага экстрадицияси бугун ҳал бўлади


Сербия суди босниялик серблар армиясининг собиқ қўмондони Ратко Младични Ҳаагага экстрадиция қилиш бўйича пайшанба куни кечга яқин кўришни бошлаган иш бугунга қолдирилди.

Кеча кечқурун Сербия Олий судида бошланган жараён айбланувчининг руҳий ва жисмоний саломатлиги оғир бўлгани учун бугунга кўчирилган. Бу ҳақда журналистларга Младичнинг адвокати Милош Шальич маълумот берган.

Собиқ Югославия бўйича Ҳаага трибунали томонидан бир неча йилдан буён қидираётган Ратко Младич пайшанба куни эрталаб қўлга олинган эди.

Младич тўқсонинчи йиллардаги уруш давомида ўта оғир ҳарбий жиноятлар содир этганликда, шу жумладан Сребреница шаҳрида босниялик мусулмонларни қатлиом қилганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG