Линклар

Ўзбекистон диний маҳбусларни озод қилишга чақирилди


Халқаро диний эркинликлар бўйича АҚШ комиссияси Ўзбекистонни минглаб сиёсий маҳбусларни озодликка чиқаришга чақирди, деб хабар қилди Америка овози радиоси.

Бу даъват 5 йилга қамалган диссидент шоир Юсуф Жума озодликка чиқарилганидан сўнг янгради.

-Биз Юсуф Жумаевни Ўзбекистон ҳукумати қамоқдан озод қилганини олқишлаймиз. Бироқ яна минглаб ўзбек ўзининг диний эътиқоди туфайли турмаларда сақланмоқда. АҚШ Ўзбекистонда диний эътиқод эркинлиги билан боғлиқ вазият яхшиланишига ҳисса қўшиш мақсадида Ислом Каримовдан уларни озод қилишни талаб қилишда давом этиши лозим, деган Халқаро диний эркинликлар бўйича АҚШ комиссияси раиси Леонард Лео.

Комиссия баёнотида айтилишича, маҳбусларга жисмоний азоб бериш, уларни зўрлаш, газниқоб кийдириб бўғиш каби қийноқ турлари Ўзбекистондаги турмалар учун муаммо бўлиб қолаётган кўринишлардир.

2005 йилнинг майидан бошлаб Ўзбекистонда сиёсий ва диний мотивлар билан қамаш ҳолатлари кўпайган.
Халқаро ташкилотлар ҳисоб-китобича шу кунда сиёсий ва диний мотивлар билан қамалган ўзбекистонликлар сони 10 минг нафардан ортиқдир.
XS
SM
MD
LG