Линклар

Катта сакқизлик етакчилари бугун Францияда ўтаётган саммитида Тунис ва Миср давлатларига қаратилган кўп миллиард долларлик ёрдам тўғрисидаги ҳужжатни имзолаши кутилмоқда.

Дипломатик манбаларга кўра, шунингдек бугунги йиғилишда Катта саккизлик етакчиларининг Европада тараққиёт ва тикланиш банкининг Шимолий Африка ва Яқин Шарққа оид ваколатларини кенгайтиришга оид режани қувватлаши ҳам кутилмоқда.

Саммитнинг биринчи кунида Британия Бош вазири Дэвид Камерон араб давлатларида ўз ҳаққини сўраб кўчаган чиққан арабларга катта саккизлик давлатлари жиддий иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар йўлида ёрдамга тайёр экани ҳақида сўзлаган эди.
XS
SM
MD
LG