Линклар

Афғонистондаги НАТО қўшинлари сўнгги бир ой ичидаги энг йирик талофотга учради.

Қандаҳорнинг тоғли Шобарак туманида содир бўлган портлаш натижасида НАТОнинг 9 хизматчиси, 8 аскари ўлдирилди. Аскарларнинг 7 нафари америкаликдир.

Шунингдек, 2 афғон полициячиси ўлган, яна 2 нафари жароҳатланган.

Бундай қонли портлаш учун масъулиятни Толиблар зиммасига олган.

Шунингдек, НАТО қўшинлари мамлакат шаҳрида вертолёт ҳалокатга учраши оқибатида яна бир хизматчиси ўлдирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG