Линклар

logo-print
АҚШнинг Тошкентдаги консули ўзбек матбуоти ходимлари билан учрашувда бу йил Green Card лотореясининг эълон қилинган натижаларида хатолик юз бергани учун узр сўради.

Консул Дэвид Миконинг ойдинлик киритишича, бу йилги лотерея ўйинлари ғолибларини аниқлаш чоғида махсус дастурда хатолик юз берган ва фақат дастлабки икки кун ичида топширилган анкеталаргина танланган.

Бундай хатолик аниқланганидан сўнг АҚШ ҳукумати натижаларни бекор қилиш ва танловни қайтадан ўтказишга қарор қилган.

Дэвид Микога кўра, янги натижаларнинг 15 июлдан эълон қилиниши кутилмоқда.

Ҳар йили дунё бўйлаб 14 миллионга яқин одам Green Card лотереясида иштирок этади. Улардан 100 мингга яқини океан ортига кетиш имконини қўлга киритади.

Сўнгги бор лотореяда ғолиб чиқиб, АҚШга кетган ўзбекистонликлар сони 5 мингдан ортган эди. Маълумотларга кўра, улардан 28 фоизи тошкентлик, 63 фоиздан ортиғи эса самарқандликдир.
XS
SM
MD
LG