Линклар

logo-print
Апрел ойида Тошкентдаги турар-жой уйларининг ҳар 1 квадрат метри учун ўртача 508 АҚШ долларидан 500 долларга тушди.

Avesta Research маркази кузатувларига кўра, ўтган йилнинг апрел ойидагига нисбатан нарх 12,6 фоизга тушган.

Марказ таҳлилчилари Тошкентдаги эски уй-жой бозорида сотувга қўйилган 2 минг 639 уй нархини таҳлил қилди ва бу ҳам ўтган йилдагидан камлиги аниқланди.

Марказ кузатувларига кўра, Тошкент шаҳри бўйлаб 1 квадрат метри 300 АҚШ долларидан 600 долларга қадар бўлган ўртача нархдаги уйлар, асосан Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Сирғали ва Ҳамза туманларига тўғри келмоқда.

Энг қиммат уйлар шаҳарнинг Яккасарой, Миробод туманларида, энг арзон уйлар эса Сирғали ва Бектемир районларида қайд этилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги уй-жойлар ижараси нархи ҳам тушиб бораётгани қайд этилмоқда. Ҳозир ижарага бериладиган хонадонларнинг ҳар 1 квадрат метри нархи 5 доллардан 4 долларга тушган.
XS
SM
MD
LG