Линклар

Грузия ички ишлар вазирлиги 26 май куни сахарлаб Тбилисида ўтказилган намойишни тарқатиш пайтида икки киши, жемладан бир полициячи ҳалок бўлганини маълум қилди. Полиция кучлари намойишчиларга қарши кўз ёшини оқизувчи газ ва су пукагичларни ишга солди. Беш кундан бери намойиш ўтказаётган норозилар 26 май куни Мустақиллик кунига бағишланган ҳарбий парад ўтказиш учун Тбилиси марказий майдонини бўшатишдан бош тортаётган эди.


Грузияда мухолифатнинг беш кундан бери давом этаиб келган намойишлари ўтган тунда полиция махсус кучларининг норозиларга нисбатан кўз ёши оқизувчи газ ва сув пукагичлар ёрдамида куч билан тарқатиб юбориши оқибатида зўравонлик билан якунланди.

Расмийларга кўра, тўқнашув жойидан қочаётган машиналар икки кишини уриб, ўлдирган. Полиция кучлари парламент биноси олдига тўпланган намойишчиларни тарқатиш учун майдонга ярим тундан кейин кириб келди ва норозилар билан тўқнаш келди.

Воқеада ўнлаб одамлар жароҳатланди.

21 май кунидан бери давом этаётган норозиликлар иштирокчилари президент Михаил Саакашвилининг истеъфосини талаб қилаётган эди. Улар Саакашвилини оддий гуржилар тақдирига бефарқ қолаётган авторитар ҳукмдорга айланганликда айбламоқда.

Чоршанба куни намойишчилар Мустақиллик куни муносабати билан 26 май кунига белгиланган ҳарбий параднинг ўтказилишига йўл қўймаслик мақсадида оммавий тарзда парламент биноси олдига кўчди.

Кечга яқин намойиш иштирокчиларининг кўпчилиги тарқаб кетди. Бироқ, ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шота Утиашвилининг сўзларига кўра, майдонда қолган норозилар, намойишга ажратилган муддат тугагач, темир таёқлар ва қўлбола қалқонлар ёрдамида полицияга ҳужум қилиб, зўравонликка қўл урган:

- Полиция куч ишлатишга мажбур бўлди. Намойишчиларнинг бир қисми Намойишчиларнинг яна бир қисми воқеа жойидан машиналарда қочаётиб, оломон ичидан ўтиб кетаётган пайтда бир полициячининг ўлимига сабаб бўлди,- деди Грузия расмийси.

Ички ишлар вазирлиги воқеа жойида катта тезликда кетаётган машиналар полициячини уриб юбориб, ўлдирганини кўрсатиши айтилаётган видиони эълон қилди. Утиашвили кейинчалик бу машиналар тагида қолиб, бир намойишчи ҳам ҳалок бўлганини қўшимча қилди. (Норозилардан бири олган фотосуратда эса бу намойишчининг полиция махсус кучлари калтаклаганидан кейин ҳалок бўлгани акс этган. Полиция буни изоҳлаганича йўқ.)

Вазирлик расмийлари машиналардан бирида намойишларнинг асосий ташкилотчиси, мухолифат етакчиси Нино Буржанадзе ёки унинг тан соқчилари бўлганини иддао қилмоқда.

Саакашвилининг 2003 йилдаги Атиргул инқилоби давридаги собиқ иттифоқчиси Буржанадзе бу иддаоларни инкор қилиб, полицияни ўз тансоқчилари, ўғли Анзор Битсадзени ва ўнлаб намойишчиларни ҳисбга олганликда айбламоқд.

- Кутилганидек, ниқоб кийган киши олдимизга келиб, барча тан соқчиларим ва ўғлимни ҳибсга олди. Улар қонунга қарши ҳеч нарса қилгани йўқ. Улар мени ҳимоя қилиш билан машғул эди. Табиийки, улар мени калтаклашларига йўл қўмаётган эди холос. Полицияга қаршилик кўрсатган мен бўламан. Нега улар мени ҳибсга олишмади? Нега улар мени бу ерда қолдириб кетди? Мени бунинг тагига етмоқчиман. Мен уларни огоҳлантирмоқчиман, ўғлим ҳибсга олинганда калтакланмаган эди,- деди Нино Буржанадзе.

Саакашвили пайшанба куни миллий телевидениеда чиқиш қилиб, ҳукумат қўшинлари ҳаракатларини ёқлаб, ўзнинг инсон ҳуқуқларининг ҳурмат қилиниши тарафдори эканини таъкидлади.

“Ҳар бир фуқаронинг сўз ва фикр эркинлигига ҳаққи бор, лекин кейинги кунларда рўй бераётган воқеаларнинг сўз эркинлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ”, деди у.

Беш кунлик намойишларни Буржанадзе етакчилигидаги Халқ кенгаши ҳаракати уюштирди. Мухолифатдаги бу ҳаракатга таниқли зиёлилар ва санъат арбоблари етакчилик қилади. Намойишларнинг бошида унда ўн мингга яқин одам иштирок этган бўлса, ҳафта ўрталарига келиб, норозилар сони камайиб борди ва охир-оқибат норозилик иштирокчилари 200 га яқинни ташкил қили холос.


Ҳукумат билан мулоқот қилиш каби мўътадил ёндашув тарадорлари бўлган асосий мухолифат гуруҳлари намойишларда қатнашмади. Лекин бир муддат Буржанадзе ва унинг иттифоқчиларига радикал қарашлардаги Грузия Партияси номли гуруҳ қўшилиб, Саакашвилини ағдариш мақсадида араб давлатларидагидек “Ғазаб куни” уюштиришга чақирди. Улар Саакашвилининг ашаддий душмани ҳисобланмиш собиқ мудофаа вазири Иракли Окруашвилининг Франциядан қайтиш режаларини ҳам олқишлади. Лекин мазкур гуруҳ билан Буржанадзе ўртасида гап қочгани боис бу режалар амалгла ошмади.

Грузияда Буржанадзе ёки бошқ бир мухолифат гуруҳларини Саакашвилига жиддий таҳдид, деб кўрадиганлар кўпчиликни ташкил қилмайди. Саакашвилининг иккинчи президентлик муддати 2013 йилда тугайди.

Бироқ ҳукумат Буржанадзе етакчилигидаги ҳаракатни хавфсизлик учун таҳдид сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Ички ишлар вазирлиги чоршанба куни намойишчилар полиция машиналарига ўт қўйишга уринаётганини тасвирлаши айтилаётган видеони эълон қилди.

Айни пайтда мухолифат тарафдорлари ҳам полиция махсус кучлари қуролсиз намойишчиларни калтаклаётгани ҳамда қонга беланган намойишчилар ерда ётганини тасвирловчи кўплаб видеоларни Интернетда эълон қилмоқда.

Буржанадзе оддий гуржиларга таҳдид амалдаги ҳукуматдир, дея таъкидлади.

- Кўплаб одам жароҳатланди, чунки расмийлар жазо операциясини амалга оширди. Бу улар айтаётганидек, “майдонни бўшатиш”га қаратилган ҳаракат эмас эди. Бу мутлақо жазо операцияси эди.
XS
SM
MD
LG