Линклар

Сочида ўзбекистонлик ишчи қўлида снаряд портлади


Сочида 2014 йилда ўтадиган олимпия ўйинларига атаб қурилаётган шаҳарча макети.

Сочида 2014 йилда ўтадиган олимпия ўйинларига атаб қурилаётган шаҳарча макети.

Сочида 2014 йилда бўладиган Олимпия ўйинларига аталган қурилишлардан бирида ишлаш учун келган икки ўзбекистонлик ишчи ҳалокатга учради.

Хабарларга кўра, иш бошлаш олдидан адаптация курсларида ўқиётган икки ишчи тоғлардан бирида сайр қилиб юриб ҳарбий снаряд топиб олган ва ишчилардан бири уни қўлига олаётган кезда снаряд портлаб кетган.

Натижада ишчилардан бирининг бир қўли узилиб кетган. Иккинчи ишчи эса енгил тан жароҳати олган.

Бу ҳақда “Живая Кубан” нашри берган хабарга кўра, ўзбекистонликлар Сочи шаҳрига расмий асосда Сноуборд парки қурилишида ишлаш учун келган.

Дастлабки тергов тахминига кўра, уларнинг қўлида портлаган мослама кўчкига қарши иш олиб борувчи хизматлари томонидан қўлланган, аммо портламай қолган снаряд бўлган.
XS
SM
MD
LG