Линклар

23 майдан эътиборан Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат масалалари бўйича идораси дипломати Ондржей Шимек Тошкентда иш бошлади.

“Биз Чехия республикаси фуқароси ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси илк раҳбари этиб тайинлаганидан мамнунмиз. Унинг хизмат вазифасига ваколатхона фаолияти учун зарур нарсаларни тайёрлаш, ваколатхона учун қароргоҳ топиш ва зарурий акрредитацияни олиш киради”, дейилади бу борада Чехиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси тарқатган хабарномада.

ЕИнинг Тошкентдаги ваколатхонаси очилиш маросими эса шу йил бўлиб ўтиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG