Линклар

Ратко Младичнинг ўғли отасининг соғлиги оғирлигини айтмоқда


Дарко Младич.

Дарко Младич.

Ратко Младичнинг ўғли отаси қочқинликда бўлган вақтида икки бора юрак хуружини бошдан кечиргани ва шу боис ўнг қўли қисман фалаж экани, ўзи эса аранг гапиришини айтмоқда.

Дарко Младич пайшанба куни қўлга олинган ва ҳозир Белграддаги қамоқхонада сақланаётган отаси билан бугун кўришди.

Бугун Младичнинг уни Ҳаагадаги БМТ Трибуналига жўнатиш масаласи кўрилаётган иккинчи суд мажлисида иштирок этиши кутилмоқда.

Биринчи суд мажлиси олдидан унинг адвокати ҳимояланувчиси оғир физиологик аҳволда эканини айтиб, мажлисда қанташа олмаслигини билдирган эди.

15 йилдан ортиқ судловдан қочиб юрган 69 ёшли Младич пайшанба куни Сербия шимолидаги қишлоқлардан бирида қўлга олинди.

90 йиллар бошида уруш исканжасида қолган Босниядаги серб армияси қўмондони бўлган ва уруш даврида геноцид, уруш ҳамда инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айбланган Младич БМТ Трибунали томонидан қидирилаётган эди.

Радко Младич тўқсонинчи йиллардаги уруш давомида, шунингдек Сребреница шаҳрида босниялик мусулмонларни қатлиом қилганликда айбланган.
XS
SM
MD
LG