Линклар

logo-print
Бугун Исломободга борган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон икки давлат ўртасидаги алоқалар “бурилиш нуқта”га етганини айтди.

Усама бин Ладин ўлимидан сўнг икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг бироз совуқлашгани кузатилаётган бир кезда аввалдан эълон қилинмаган сафар билан Покистонга борган Клинтон хоним давлат расмийлари билан учрашувдан сўнг АҚШ ва Покистон террорга қарши курашда яқин ҳамкорлик қилиши кераклигини таъкидлади.

- Биз бугун Ал-Қойдани енгиш, яксон қилиш ва уни Покистон ҳамда бу минтақадан қувишга қаратилган ҳамкорликнинг нисбатан кенг жиҳатларини муҳокама қилдик. Биз ўз томонимиздан талаб қилинган вазифаларни бажарамиз ва Покистон ҳукуматидан ҳам олдимиздаги кунлар ичида ҳал қилувчи қарорни кутамиз, деди Ҳиллари Клинтон.

Шунингдек, АҚШ Давлат котиби Усама бин Ладинни Покистонда эмин-эркин яшашини таъминлаган гуруҳ ичида ҳукумат таркибидаги йирик лавозимли амалдорларнинг борлигига оид ҳозирча бирорта далил йўқлигини яна бир карра таъкидлади.
XS
SM
MD
LG