Линклар

logo-print
Белград суди Ратко Младични Ҳаагага экстрадиция қилиш мумкинлиги тўғрисида қарор чиқарди.

Младичнинг ҳимоячиси бу ҳукм устидан душанба куни аппеляция тартибида шикоят аризаси киритиш ниятини билдирди.

Бунга қадар Ратко Младичнинг соғлиги бу жараённи кўтара олиш ёки олмаслиги тўғрисида шикофорларнинг хулосаси кутилаётган эди. Аммо, Младичнинг адвокати ҳимояланувчиси оғир физиологик аҳволда эканини айтиб, унинг суд мажлисларида қатнаша олмаслигини айтган эди.

15 йилдан ортиқ судловдан қочиб юрган 69 ёшли Младич пайшанба куни Сербия шимолидаги қишлоқлардан бирида қўлга олинди.

90 йиллар бошида уруш исканжасида қолган Босниядаги серб армияси қўмондони бўлган ва уруш даврида геноцид, уруш ҳамда инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айбланган Младич БМТ Трибунали томонидан қидирилаётган эди.

Радко Младич тўқсонинчи йиллардаги уруш давомида, шунингдек Сребреница шаҳрида босниялик мусулмонларни қатлиом қилганликда айбланган.
XS
SM
MD
LG