Линклар

Катта саккизлик давлатлари яқиндагина ғалаёнларни бошидан кечирган араб давлатларига 40 миллиард доллар миқдорида ёрдам пули ва қарз беришга келишиб олди.

Бу ҳақда саммит чоғида сўзлаган Франция президенти Николя Саркози маълум қилди.

Николя Саркози Довил саммитида келишилган бу маблағ араб давлатларида ҳокимиятга келаётган янги ҳукуматларга демократик ва иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш учун берилишини таъкидлади.

Шунингдек, бугунги йиғилишда Катта саккизлик етакчиларининг Европада тараққиёт ва тикланиш банкининг Шимолий Африка ва Яқин Шарққа оид ваколатларини кенгайтиришга оид режани ҳам қувватлагани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG