Линклар

logo-print
Сербия президенти Борис Тадич босниялик серблар собиқ қўмондони Радко Младичнинг сўнгги 16 йил мобайнида яшриниб юришига кимки кўмаклашган бўлса жавобгарликка тортилишини айтди.

Жаноб Тадич собиқ генерал давлат тизимидаги айрим амалдорлар ёрдамига таянган бўлиши эхтимолини ҳам истисно қилмади.

“Сўнгги 16 йил ичида нималар бўлгани яқин кунларда ойдинлашади”, деди Сербия президенти.

Сербия пойтахти Белградда яшаб келган Младич 2001 йилда собиқ Югослав президенти Слободан Милошевич ҳибсга олинганидан кейин ғойиб бўлганди.

2008 йилда Босния сербларининг собиқ раҳбари Радован Караджич ҳам ҳибсга олинган ва ўшандан бери Ратко Младич қидирувдаги энг муҳим босниялик уруш жиноятлари гумондорларидан бўлган.

Унинг ҳибсга олиниши Сербиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши учун Белград ҳукуматига қўйилган асосий талаблардан эди.

Кеча Белграддаги маҳкама инсониятга қарши жиноятларда гумонланаётган Ратко Младични Ҳаага трибуналига топшириш ҳақида қарор чиқарди.

Бу ҳақда маҳкама матбуот вакили Майя Ковачевич маълум қилди. Младич ҳимоячиси Милош Салжич маҳкама қарори юзасидан душанба куни арз қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG