Линклар

НАТО ҳарбий учқичлари беш кундирки Ливия пойтахти Триполидаги Қаддафий режими объектларини бомбаламоқда.

Ливия давлат телевидениеси шаҳарнинг турли қисмлари ҳужумларга учрагани ва шаҳар жанубидаги Мизда мавзесида ҳаво ҳужумлари оқибатида кўплаб инсоний талафотлар бўлгани ҳақда хабар қилди.

Францияда ўтаётган Катта саккизлик саммитида кеча Россия ҳам Муаммар Қаддафийнинг истеъфога кетиши борасидаги қатор ғарб ҳукуматлари чақириқларига қўшилди.

Россия президенти Дмитрий Медведев ўз баёнотида Қаддафийнинг мамлакатни идора этишга ортиқ ҳаққи йўқлигини қайд этди.
XS
SM
MD
LG