Линклар

Суриядаги ғалаёнларда яна саккиз намойишчи мамлакат хавфсизлик кучлари тарафидан ўлдирилган.

Айни пайтда Сурия давлат телевидениеси полиция ходими ва тинч фуқаролар бўлган тўққиз одам жума куни қуролли жанггарилар тарафидан нобуд этилгани ҳақда хабар қилди.

Франциядаги Катта саккизлик саммитида жаҳоннинг қудратли давлатлари тарафидан Сурия халқининг норозилик билдириш ва озодлик талаб қилиш ҳаққи борлиги ва Сурия ҳукумати ўз халқи истагини ҳурмат қилиши кераклиги айтилган ҳужжат қабул қилинди.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, Сурияда Башар ал-Ассад режимига қарши намойишларда март ойидан буён камида минг одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG