Линклар

Обама Беларусдаги қама-қамаларни қоралади


Belarus -- Former presidential candidate V Statkevich (C, first row) sits in a guarded cage during a court hearings in Minsk, 26May2011

Belarus -- Former presidential candidate V Statkevich (C, first row) sits in a guarded cage during a court hearings in Minsk, 26May2011

АҚШ президенти Барак Обама Беларусда президентликка собиқ номзодлар қамалганини қоралади ва бунга жавобан Вашингтон Лукашенко режимига нисбатан янги санкциялар жорий қилишини айтди.

Оқ уй чиқарган баёнотда Владимир Некляев, Андрей Санников, Виталий Римашевский, Никалай Статкевич, Дмитрий Вус ва бошқаларга чиқарилган ҳукмлар сиёсий бўлгани айтилади.

2010 йил декарбдаги сайловдан кейинги норозиликлар пайтида ҳибсга олинган мухолифат етакчилари “жамоат тартибини бузганлик”, “оммавий чиқишларни уюштирганлик”да айбландилар.

Ғарб ҳукуматлари суд ҳукмларини сиёсий деб атаб, Лукашенка режимига санкцияларни кучайтирди.
XS
SM
MD
LG