Линклар

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида яна ўқ отилди


Қирғизистон чегара хизмати 28 май куни берган маълумотга кўра, 27 май куни Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистоннинг Чўн Бағиш қишлоғида яшовчи, 1972 йилда туғилган Позилжон Жалоловни чегарани бузиб ўтгани учун ўққа тутган.

- Биздаги маълумотларга кўра, Қирғизистон фуқароси ўқ теккандан кейин Пахтабод туман касалхонасида вафот этибди. Бу воқеа Ўзбекистон ҳудудида бўлган. Олинган маълумотлар бўйича, бизнинг фуқаро Жалолов маст аҳволда бўлган экан. Бу ерда у от ўғирламоқчи бўлгани айтилаяпти. Биз буни ўрганиб, текширув ишларини олиб боришимиз керак, - деди Қирғизистон чегара хизмати раиси ўринбосари Чўлпўнбек Турусбеков.

Турусбековга кўра, ҳозирда Ўзбекистон ва Қирғизистон томонини бу воқеа юзасидан якка тарзда ўзларининг тергов ишларини олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG