Линклар

Европа давлатлари бўйлаб сафар қилаётган АҚШ президенти Барак Обама бугун Варшавада Полша президенти Бронислав Коморовский билан учрашди.

Икки лидер демократия ва хавфсизлик масалалари, шунингдек, АҚШнинг F-16 қирувчи учқичларини Полшадаги ҳаво базасига жойлаштириш ҳамда ушбу мамлакатнинг ракета ҳужумидан мудофаа соҳасидаги роли масаласини мухокама этишган.

Ўз чиқишида Обама ракета ҳужумидан мудофаа соҳасида Россияни ҳам ҳамкорлик қилишга чақирди.

- Ракета ҳужумидан мудофаа соҳасида Россия билан ҳамкорлик керак, сабаби бир хил ташқи таҳдид хавф солмоқда, - деди Обама.

Обама Полша демократияси ва иқтисодий тараққиёти унинг собиқ Совет ҳудудидаги қўшнилари учун ўрнак бўлишини ҳам таъкидлади.

- Украина каби давлатлар учун Полша тажрибаси жуда қўл келиши мумкин, - деди Обама.

Полшага келишдан аввал Обама ўзининг олти кунлик Европа сафари доирасида Ирландия, Британия ва Францияда бўлди.
XS
SM
MD
LG