Линклар

АҚШнинг энг йирик ҳарбий ширкати киберҳужумга учради


Lockheed Martin ширкатининг F-35 русумидаги замонавий жанговор учқичи

Lockheed Martin ширкатининг F-35 русумидаги замонавий жанговор учқичи

АҚШдаги ҳарбий қуроллар ишлаб чиқарадиган энг йирик Lockheed Martin ширкатининг маълумот тизимлари тармоғига кибернетик ҳужум уюштирилди.

Бу маълумотни Lockheed Martin ширкати ва АҚШ Мудофаа вазирлиги тасдиқлади.

Йирик ширкатга қарши кибернетик ҳужум қаердан уюштирилгани тўғрисида ҳозирча маълумот тарқатилмади.

Lockheed Martin эълон қилган баёнотда ширкатнинг ахборот хавфсизлигини таъминловчи гуруҳ кибернетик ҳужум 21 май куни уюштирилганини аниқлагани билдирилган.

Баёнотда ҳимоя чоралари кўрилгани натижасида ширкатнинг тизимига зиён етмагани ва ҳужумчилар “ҳеч бир мижоз, дастур ёки ходимга оид маълумотлар”ни қўлга кирита олмагани баён қилинган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги кибернетик ҳужумнинг Пентагонга таъсири “минимал” эканини ва у салбий оқибатларга эга эмаслигини маълум қилди.

Lockheed Martin ширкати F-16, F-22 вa F-35 русумидаги жанговор учқичлар ва бошқа турдаги кўп миллиард долларлик қурол-аслаҳалар ишлаб чиқарадиган дунёдаги энг йирик ширкат ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG