Линклар

logo-print

Словакия элчиси Ўзбекистон президентига ишонч ёрлиғи топширди


Словакиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб қайта тайинланган Юрай Сивачек президент Ислом Каримовга ишонч ёрлиғи топширди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб Регнум ахборот агентлиги хабар қилди.

Президент ва элчи ўртасидаги мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги муносабатлар хусусида фикр алмашган.

Шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестиция, туризм, маориф, фан, маданият ҳамда атроф-муҳит ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлиги таъкидланган.
XS
SM
MD
LG