Линклар

Сурияда ҳукумат кучлари икки шаҳарни қуршовга олди


Сурия Президенти Башар ал-Ассад

Сурия Президенти Башар ал-Ассад

Суриядаги фаоллар 10 ҳафтадан бери президент Башар ал-Ассадга қарши намойишлар давом этаётган икки шаҳар танклар билан қуршовга олинганини билдирди.

Ўз исми ошкор этилмаслигини сўраган фаолнинг Ассошиэйтед Пресс ва Франс Пресс ахборот агентликларига айтишича, хавфсизлик кучлари 29 май куни эрталаб Сурия марказида жойлашган Хомс вилоятининг Растан ва Талбисеҳ шаҳарларига ҳужум бошлаган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари президент Башар ал-Ассадни ҳокимиятдан ағдариш учун март ойи ўртасида оммавий намойишлар бошланганидан бери ҳукумат кучлари томонидан мингга яқин одам ўлдирилгани тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG