Линклар

logo-print

АҚШ президенти торнадо вайрон қилган шаҳарга боради


Жоплин шаҳридаги кўчанинг 23 май кунги кўриниши

Жоплин шаҳридаги кўчанинг 23 май кунги кўриниши

АҚШнинг Миссури штати раҳбарияти Жоплин шаҳрида рўй берган торнадо оқибатида 142 киши нобуд бўлганини маълум қилди.

Расмийларга кўра, табиий офат натижасида яна юзга яқин одам бедарак йўқолган, 900 дан ортиқ одам жароҳатланган.

23 май кунги торнадо 50 минг аҳоли яшайдиган шаҳридаги биноларнинг 50 фоизини вайрон қилган.

Бу АҚШда 1950 йилдан бери содир бўлган энг кучли торнадо экани айтилмоқда.

Табиий офатдан вайрон бўлган Жоплин шаҳрини 29 май куни АҚШ президенти Барак Обама бориб кўриши режаланган.
XS
SM
MD
LG