Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама кучли торнадо оқибатида 142 одам нобуд бўлган Миссури штатининг Жоплин шаҳрига борди.

Обама табиий офатни миллий фожеа деб атади ва торнадо оқибатида вайрон бўлган Жоплин шаҳарини қайта тиклашни ваъда қилди.

Расмийларга кўра, табиий офат натижасида яна юзга яқин одам бедарак йўқолган, 900 дан ортиқ одам жароҳатланган.

23 май кунги торнадо 50 минг аҳоли яшайдиган шаҳридаги биноларнинг 50 фоизини вайрон қилган.

Бу АҚШда 1950 йилдан бери содир бўлган энг кучли торнадо экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG