Линклар

logo-print
НАТО Афғонистон жанубида амалга оширган ҳаво зарбалари оқибатида тинч фуқаролар нобуд бўлгани учун кечирим сўради.

НАТО учқичлари шанба куни Ҳелманд вилоятининг Навзад туманида уюштирган ҳужум оқибатида 10 нафар бола, икки аёл ва икки эркак нобуд бўлгани айтилмоқда.

НАТО генерали Жон Тулан Ҳелманддаги хонадонлардан бири террорчиларга тегишлилиги ишонилган ҳолда, у нишонга олинганини айтди.

Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига НАТО товон пули берадиган бўлди.

Ҳужумга муносабат билдирган Афғонистон президенти Ҳамид Карзай бундай амалиётлар “Афғонистон болалари ва аёлларини ўлдираётгани”ни таъкидлади.

Президент Карзай НАТОни бир неча бор танқид қилиб, бегуноҳ инсонлар ўлдирилишини тўхтата олмаётганликда айблади.
XS
SM
MD
LG